Жейми Варди АПЛнинг мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди

15:14, 16 май

Англиянинг "Лестер" жамоаси ҳужумчиси Жейми Варди Англия Премьер-лигаси томонидан 2015/16 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Бундан бир неча кун аввал Англия футбол журналистлари ассоциацияси ҳам Жейми Вардини мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топганди. Шунингдек, Профессионал футболчилар ассоциацияси томонидан "Лестер" ярим ҳимоячиси Риёд Маҳрез мавсумнинг энг яхши футболчиси деб тан олинганди.

29 ёшли Варди жорий мавсум Англия чемпионатида 35 учрашувда 24 та гол киритган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!