Ўзбекистонда кучли ёғингарчиликлар қачонгача давом этиши маълум бўлди

16:12, 16 май

Гидрометеорология маркази мутахассислари сўнгги кунларда юртимиз бўйлаб ҳукм сураётган момақалдироқ ва ёғингарчиликли ҳаво қачонгача давом этишини маълум қилди.

Тошкентда ва республиканинг баъзи ҳудудларида ёғаётган кучли ёмғирлар 18 майга қадар давом этади.

Нукус, Урганч, Навоий, Бухоро, Қарши ва Самарқанд шаҳарларида 18 май куни ҳаво ўзгариб туради.

Ҳарорат Тошкентда кечаси 15-17, кундузи 25-27 даража илиқни ташкил этади. Шунингдек, эсаётган шамол  тезлиги сониясига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Маълумотларга кўра, ўтган ҳафта давомида ёғингарчиликлар миқдори 19 ммни ташкил этди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!