40 ёшли француз актрисаси Канн кинофестивалига келганларни ҳайратга солди(Фото)

16:30, 16 май

“Такси” фильми орқали ўзбек киноихлосмандларига яхши таниш француз актрисаси Марион Котийяр Канн кинофестивалида тилларанг либосда намоён бўлиб, йиғилганларда катта таассурот уйғотди, деб хабар беради “Сегодня” нашри. 

Актриса қизил йўлакчадан ўтиш учун Dior брендининг кўйлагини танлади. Марион бир неча бор мазкур бренднинг юзига айланган. 

40 ёшли актриса ўз ёшига нисбатан анча кўркам кўриниш касб этди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!