Telegram’да янги имконият пайдо бўлди

16:32, 16 май

Telegram’нинг iOS ва  Android иловаларида ва мессенжерларнинг десктоп-версияларида янги қўшимча функция пайдо бўлди

Энди хабар юборилгандан сўнг уни ўзгартириш мумкин. Юборилган хабарни ўзгартириш учун уни алоҳида ажратиб олиб, “таҳрир қилиш” (“edit”) тугмачаси босилади. 

Хабар таҳрир қилиб бўлингач, унинг ёнида “таҳрир қилиб бўлинди” (“edited”) деган ёзув пайдо бўлади. 

Хабарларни икки кун вақтгача ўзгартириш имкони мавжуд.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!