Роналдиньо фаолиятини Туркияда давом эттирмоқчи

16:35, 16 май

Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роналдиньо ўз фаолиятини Туркияда давом эттиришга жуда яқин турибди.

Sky Sport Italia нашрининг маълум қилишича, бразилиялик 36 ёшли футболчи катта эҳтимол билан фаолиятини Самуэль Это’О тўп сураётган “Антанльяспор”да давом эттиради. Роналдиньо яқин ҳафталарда клуб билан шартнома имзолаши кутилмоқда.

Роналдиньонинг фаолияти олиб борган сўнгги клуби Бразилиянинг “Флуминенсе” жамоаси эди. У сентябрь ойида у ердан кетган.

Аввалроқ Роналдиньо ўз фаолиятини Хитой Суперлигаси ёки МЛСда давом эттириш мумкинлиги хабар қилинганди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!