Америкалик бойлардан бири Дональд Трампни миллионлар билан қўллаб-қувватлашга тайёр

16:37, 16 май

АҚШнинг энг бой одамларидан бири Шелдон Аделсон Доналд Трампнинг президентлик кампаниясига 100 миллион доллар ажратмоқчи.

Бунгача Трамп сайловолди кампаниясини ўзининг маблағлари ҳисобидан молиялаштираётганди. Яқинда Трампга кампания учун яна миллиард доллар керак бўлиши маълум бўлди.

82 ёшли Аделсон 2012 йилнинг ўзида Республикачилар партияси эҳтиёжларига 98 миллион доллар ажратган эди. Ҳозир The New York Times нашрининг ёзишича, у фракцияни қўллаб-қувватлашни қисқартириб, маблағларни Трампнинг кампаниясига йўналтиришга қарор қилган.

Трамп республикачилардан АҚШ президентлиги лавозимига ягона номзод бўлиб қолмоқда, унинг рақиблари Тед Круз ва Огайо Джон Кейсик пойгадан воз кечишган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!