“Олд Траффорд” стадионида топилган шубҳали буюм сабаб “МЮ”нинг ўйини бекор қилинди

16:38, 16 май

Англия чемпионатининг 38-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” – “Борнмут” учрашуви “Олд Траффорд” стадионининг секторларидан бирида топилган шубҳали пакет туфайли бекор қилинди.

Полиция ходимлари стадионни кўздан кечириб, мухлисларни эвакуация қилди. Топилган объект ҳеч қандай хавф олиб келмаслиги маълум бўлди

Кеча, 15 май куни Тошкент вақти билан 19:00 да бўлиб ўтиши керак бўлган учрашув 17 май кунига қолдирилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!