Ҳиндистонда депутат аёлни интервью бераётганда “ер ютди” (Видео)

16:55, 16 май

Ҳиндистоннинг Жамнагар шаҳрида ҳудудий парламент депутати бўлган аёлни кўчада интервью бераётганида, оёғининг тагидаги бетон плита ўпирилиб, канализацияга тушиб кетди, деб хабар беради “Vesti.ru” нашри.   

Пунамбен Маадам (Poonamben Maadam) исмли депутат аёл узунлиги уч метр бўлган чуқурга тушиб кетди, унинг устига бетон бўлаклари ҳам тушган. Аёлни яқин ўртада жойлашган касалхонага, кейинчалик эса Мумбайга жўнатишган. Ҳозирда унинг ҳаёти хавф остида эмас.

Маҳаллий ОАВларнинг берган маълумотига кўра, Пунамбен Маадамнинг оёғи жароҳатланган. Ер ўпирилиши оқибатида яна икки аёл тан жароҳати олган, улар ҳам касалхонага ётқизилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!