Ўтган апрель ойи дунё тарихидаги энг иссиқ ой бўлди

17:32, 16 май

Олимларнинг фикрича, кейинги ойлар апрелдан ҳам иссиқ бўлади. Ўтган апрель ойи метерологик кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой бўлди, деб хабар берди “Uz24.uz” нашри.

Ҳаво ҳарорати кўрсаткичлари 2016 йилда 1950-1980 йиллардагига қараганда сув ва ҳаво ҳарорати 1 фоизга кўтарилганини кўрсатган. Бундай кескин исиш оқибатида келгуси ойларда вазият оғирлашиши мумкин.

Метеоролог Эрик Хольтхуаснинг фикрича, ҳавонинг исиши оқибатида денгиз музлари эрийди ва маржон қояларининг оксидланиши натижасида сув ҳарорати кўтарилади. 

Naked Science журнали маълумотига кўра, Германия ва Кипр олимлари ҳаво ҳароратининг ошиши натижасида Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги бир неча ҳудудларни инсонлар тарк этади деган хулосага келишган. Чунки бу ерларда ҳаво ҳарорати экстремал 200 даражагача кўтарилиб, инсоннинг ҳаёт кечиришига имкон қолдирмайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!