Сардор Раҳимхон давлат тадбирларида кўзойнак тақиб куйлаётганини изоҳлади

10:02, 17 май

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон сўнгги пайтларда турли вилоятлардаги тадбирларда кўзойнак таққан ҳолда намоён бўлмоқда. Хонанданинг мухлислари эса буни турлича талқин қилмоқда ва “Нега кўзойнакдасиз?” қабилидаги саволлар билан мурожаат қилишмоқда.

Сардор Раҳимхон мана шу каби саволларга ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали жавоб берди: 

“Ҳаётимда биринчи марта кўзим шамоллагани учун саҳнада кўзойнак билан ишлаяпман. Очиқ гап, ўзимга жуда ғалати туюлди. Самарқандда ҳам шу савол кўп ‘Нега очкидасиз?’. Азизлар, кўзим бетоб,атайин шу расмни қўйдим, нотўғри тушунманглар”.

Хонанданинг мухлислари унга тезроқ соғайиб кетишини тилаб қолишган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!