Россиялик “Рапунцел” интернетда машҳур бўлиб кетди(Фото)

10:25, 17 май

Россиянинг Барнаул шаҳрида яшовчи Дарья Губанова сочларини 13 йилдан бери кестирмайди, деб ёзади “Вести” нашри.

Дарьянинг узун сочлари интернетда тобора машҳур бўлиб бормоқда ва уни Instagram орқали турли мамлакатлардан 105 мингдан ортиқ киши кузатиб боради. 

Дарьянинг айтишича, у сочларини 2003-йилдан бери ўстиради. Мультқаҳрамон Рапунцелнинг ҳаётдаги жонли ифодаси бўлган Дарья сочларини товонига етказишни орзу қилишини айтиб ўтган. 

У сочлари оёқларига етганидан сўнггина, яъни 2017 йилларга бориб, уларни калталатишини маълум қилди. У ҳақда кўплаб хорижий ОАВлар ҳам мақолалар ёзган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!