Рамзан Қодиров йўлбарсга ўхшаш мушугини йўқотиб қўйди

10:35, 17 май

Чеченистон раҳбари вазифасини бажарувчи Рамзан Қодиров мушугини йўқотиб қўйгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда у Инстаграм саҳифаси орқали хабар берди.

«Мушугимиз изсиз йўқолди. У кичкина йўлбарсчага ўхшайди. Меҳмонларим мушугимни кичкина йўлбарсга ўхшатишарди. Ўн кунча олдин у йўқолиб қолди», — дейилади хабарда.

Қодиров ўзининг хабарида мушугини топиб беришни илтмос қилиб мурожаат қилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!