Кембриж герцогиняси Кейт Миддлтон ўзини боксда синаб кўрди

10:40, 17 май

Кембриж герцогиняси Кейт Миддлтон инсон руҳияти масалалари бўйича ўтказилган хайрия кампаниясида бокс қўлқопларини кийиб кўрди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.   

Кейт турмуш ўртоғи герцог Уильям ва шаҳзода Гарри билан биргаликда Лондон Олимпия хиёбонида уч бора жаҳон чемпиони, боксчи Дюк Маккинзи билан учрашган. 

Нашрнинг ёзишича, Кейт ва Уильям импровизация қилинган спаррингда иштирок этишган. Кейт мамнуният билан бокч қўлқопларини кийиб кўришга шошилган.

Боксчи Маккинзининг маълумот беришича, герцогинянинг “зарбаси ёмон эмас”.

Heads Together номи билан ўтказилган акция инсонларнинг руҳиятида муаммолар борлигини яширмаслигига, буни тан олишнинг ҳеч ёмон томони йўқлигини тушунтиришга, уларга ёрдам беришга қаратилган. Бу қироллик оила аъзоларининг энг катта хайрия лойиҳаси бўлди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!