“Манчестер Юнайтед” Златан Ибрагимовичга шартнома таклиф қилди

10:46, 17 май

Франциянинг ПСЖ жамоаси сафида тўп сурган ва жорий мавсум якунида парижликларни тарк этган Златан Ибрагимович эркин агентга айланди

Айни дамда бир қатор Европа грандлари, шунингдек, Хитой Суперлигаси ва МЛСдан швециялик футболчига бир талай таклифлар келиб тушмоқда.

RMC Sport нашрининг маълум қилишича, “Манчестер Юнайтед” Златанни қўлга киритишда фаворит ҳисобланмоқда. Маълумотларга кўра, манкунианлар раҳбарияти 34 ёшли футболчига узайтириш шарти билан 1 йиллик шартнома таклиф қилди. 

Агар Златан бунга розилик берса, унинг йиллик маоши 15 млн еврони ташкил қилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!