“Пахтакор” мураббийи ва ҳужумчиси ПФЛ томонидан жаримага тортилди

10:56, 17 май

Олий лиганинг 9-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Пахтакор” учрашувидан сўнг меҳмон жамоа устози Григорий Колосовский жаримага тортилди. Колосовский ҳакамларни, хусусан Равшан Эрматовни ОАВда кескин танқид қилгани учун ПФЛ кодексининг 5-модда, 2-қисм,  5.39 банди ҳамда 5-модда, 2-қисм,  5.57 бандига мувофиқ жаримага тортилди ва огоҳлантирилди. Агар бу ҳолат такрорланса янада жиддий жазо тайинланади.

Ўша ўйинда қатнашган ва ҳакамларни танқид қилган “Пахтакор” ҳужумчиси Игорь Сергеев эса 5-модда, 2-қисм,  5.37 бандига ҳамда 5-модда, 2-қисм,  5.57 бандига мувофиқ жаримага тортилди ва огоҳлантирилди. 

Агар бу ҳолат яна такрорланса ПФЛ унга нисбатан янада жиддий жазо қўллайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!