Трамп Обамани АҚШ тарихидаги энг ёмон президент деб атади

11:40, 17 май

Республикачилар партияси томонидан АҚШ президентлигига номзодини қўйган Дональд Трамп Америка Қўшма Штатлари президенти Барак Обамани ўзига қарши айтилган асоссиз гаплари учун мамлакат тарихидаги энг ёмон президент деб атади

Миллиардер ўзининг твиттер саҳифасида шундай деб ёзган: “Сиёсатда ҳам, ҳаётда ҳам нодонлик, жаҳолат яхши фазилат, яхши хислат эмас. Айнан шу нарса Обамани АҚШ тарихидаги энг ёмон президентга айлантирди.”

Илгари Барак Обама Дональд Трампга қарши фикр билдириб, уни Америка қадриятларига хиёнат қилганликда айблаган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!