Давид Де Хеа “Реал”га ўтиб кетмоқчи, уни 50 млн еврога харид қилиш мумкин

11:45, 17 май

“Манчестер Юнайтед” жамоаси дарвозабони Давид Де Хеа Мадриднинг “Реал” сафида тўп суриш истаги бор эканини билдирди. Бу ҳақда AS нашри маълум қилмоқда. 

Маълумотларга кўра, мадридликлар тажрибали посбонни 50 минг евро эвазига сотиб олиши мумкин. Футболчининг шартномасида қайд этилишича, уни 15 июнга қадар фақатгина “Реал” харид қилиш имкониятига эга.  

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ёзида трансфер бозори ёпилиши арафасида Де Хеа “Реал”га ўтиб кетиши мумкин эди, бироқ келишув ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаганлиги учун бекор қилинган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!