Айшвария Рай Канн кинофестивалига ноодатий кўринишда ташриф буюрди (Фото)

12:05, 17 май

Ҳинд актрисаси Айшвария Райнинг кўп сонлик мухлислари унинг аёлларга хос назокатли ва нафосатли образига ўрганиб қолишган. Аммо яқинда ўтказилган Канн кинофестивалида Болливуд юлдузи ўзига ярашмаган қиёфада намоён бўлди, деб хабар берди “Еlle.ru” нашри.

Айшвария Рай ливанлик дизайнер Rami Kadi ижодига мансуб бўлган, нафис гуллар қадалган нафис кўйлакда, лабига эса оч-бинафшаранг лаб бўёғи суртган ҳолда Канн кинофестивали қизил йўлакчасида пайдо бўлди. Шу пайтгача ўз пардозида сиполикка, табиийликка эътибор бериб келган 42 ёшли актриса ўзининг бу қиёфаси билан мухлисларини ҳайратга солди.

Стилистлар машҳур юлдузнинг сочини оддийгина қилиб, орқага йиғиштириб, кўзларига қўшимча ифода бериш мақсадида қовоғига тўқ-жигарранг бўёқ суртишган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!