Самарқанд вилоятининг Булунғур туманига янги ҳоким тайинланди

12:22, 17 май

Самарқанд вилояти Булунғур туманига янги ҳоким тайинланди, деб хабар беради “Зарафшон” газетаси.

Самарқанд вилояти ҳокими Зоир Мирзаевнинг қарори билан Хайриддин Хўжаёров Булунғур тумани ҳокими лавозимини эгаллади.

Маълумот учун, тумунга шу вақтга қадар Хусан Абжалов ҳокимлик қилиб келаётган эди. У Самарқанд вилояти ҳокими қарори билан 13 майда ўз лавозимидан озод этилган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!