Дунёдаги илк робот-адвокат иш топди

12:42, 17 май

IBM компанияси томонидан Watson сунъий онги асосида яратилган Росс (Ross) номли робот касод (банкрот) ишлари билан шуғулланувчи бўлимга ишга олинди. Бу бўлимда 50 нафар ходим ва битта робот ишлайдиган бўлди.  

Росс барча берилган саволларга жавоб бериб, ўз фаразларини касбга оид адабиётлардан келтирилган парчалар билан асослаб беради. Янги ходим одамларга ишга тегишли  ахборотлардаги сўзларнинг маъносини тушунишида ёрдам беради.

Робот самарали натижаларга эришаётганлиги боис, унга кўпчилик мурожаат қилмоқда.

Киберадвокат суд ишлари базасидан фойдаланиш ҳуқуқига эга ва иш жараёнига тегишли бўлган прецедентлар тўғрисида хабардор қилиб туради.

Росс қандай қилиб ишга олингани ва унга қанча маош тўланиши ҳозирча номаълум.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!