“Реал”да рўшнолик топмаган Хамес учун ПСЖ эшиклари очиқ

14:28, 17 май

Франциянинг ПСЖ жамоаси “Реал” ярим ҳимоячиси Хамес Родригесга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда AS.

Маълумотларга кўра, парижликлар колумбиялик футболчи учун 80 млн евро тўлашга тайёр эканини билдирди. Жоиз бўлса, ПСЖ Хамес учун 100 млн евродан ҳам воз кечиши мумкин.

Колумбия терма жамоаси аъзосининг айни дамда Зинедин Зидан билан муносабати яхши эмас. Шу сабабли, у Франция чемпионатига ўтиб кетиши мумин. 

Жорий мавсумда 24 ёшли футболчи Ла Лиганинг 26 ўйинида майдонга тушиб, 7 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилган.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!