АҚШлик телебошловчи томошабинлар талаби билан жонли эфирда кийим алмаштирди(Видео)

15:13, 17 май

АҚШнинг KTLA телеканалида жонли эфир пайтида ноодатий ҳол кузатилди, деб ёзади “Lenta.ru”. 

Об-ҳаво маълумотини ўқиётган бошловчи қиздан эфир вақтида кўйлаги устидан кардиган кийиб олишни сўрашди. Бу ҳолат томошабинлар томонидан катта жасорат сифатида қарши олинди.  

Студиядан тайёрланган видеороликда кадр ортидаги ходимлар телебошловчи Либерта Чанни бир муддат чалғитганини кўриш мумкин. Бошловчига кулранг рангли кардиганни эгнига илиб олишни таклиф қилишган. Буни сабабини сўраган бошловчи қизга кадр ортидаги “овоз”  каналнинг электрон почтасига Чаннинг ташқи кўришига нисбатан танқидий фикрлар келаётганини айтди. 

Маълумотларга кўра, телетомошабинларга кўрсатув бошловчисининг кўйлаги жуда очиқ туюлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!