Шварценеггер ўғлининг битирув кечасига собиқ рафиқаси билан бирга ташриф буюрди

16:49, 17 май

Голливуд актёри ва Калифорния штатининг собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер ўғлининг битирув кечасига собиқ рафиқаси Мария Шрайвер билан бирга ташриф буюрди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Унинг ўғли Патрик Шварценеггер Жанубий Калифорния Университетини тугатди. 22 ёшли битирувчини қўллаб-қувватлаш учун ота-онаси ажрашиб кетганига қарамай, бирга келишган. Тадбир тугагандан кейин улар оилавий суратга тушишган. 

“Мен ота-онамсиз ҳеч кимман, уларни чин юрагимдан яхши кўраман ва беҳад миннатдорман”, – деб Патрик суратга инстраграм саҳифасида изоҳ қолдирган.

68 ёшли Шварценеггер ҳақиқий эркакка айланган ўғлидан фахрланишини айтиб ўтган.

Арнольд Шварценеггер ва Мария Шрайвернинг тўрт фарзанди бор. Улар 2011 йилда Шварценеггернинг ноқонуний фарзанди борлиги маълум бўлгач,  ажрашиб кетишган. Аммо ажрашув жараёни ҳалигача ниҳоясига етмаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!