17 ёшли америкалик ўсмир битирув кечасига мушуги билан келди

16:53, 17 май

17 ёшли америкалик Сэм Стейнгард битирув оқшомига Руби лақабли мушуги билан борди, деб хабар беради “Gazeta.ru”.

Битирувчи ва унинг ҳамроҳининг сурати ижтимоий тармоқлардан бирида чоп этилганидан сўнг, бу сурат қисқа муддат ичида жуда кўп маротаба кўрилди.

Одатда битирув кечасига ҳамма ўсмир ўзи ёқтирган қиз билан ташриф буюради. Бироқ Сэм ёқтирган қизи бўлмагани учун шундай йўл тутган. У мушугини байрамона тарзда ясантирган. Бироқ Сэм мушук билан рақсга тушмаган. У жонивор ўзига зарар етказишидан чўчиган. Эсдалик учун суратларда эса у мушугини кўтариб турган ҳолда тасвирланган.

Нашрнинг ёзишича, Стейнгард битирув кечасига мушуги билан келиб, жамоатчиликнинг тадбирларга ҳар бир инсон ўз жуфти билан келиши кераклиги ҳақидаги “босим”ини “йўққа чиқарган”.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 11:25, 18 май
Тузукрок маколалардан куйизлар. Зериктириб юборяпти сайтлариз.....