Ўзбекистонда "Китоб байрами" нишонланади

17:01, 17 май

“Китоб байрами”га бағишланган тадбирлар 26-28 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар марказларида ҳамда Тошкент шаҳридаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида ўтказилади, деб хабар беради Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги расмий сайти.

30 май куни «Китоб байрами» доирасида «Китоб - миллатнинг бебаҳо маданий ва маънавий мероси» мавзуидаги IV илмий-амалий конференция ҳам ташкил этилади.

Тадбирларда адабий-бадиий, ижтимоий-сиёсий ҳамда энциклопедик йўналишдаги китобларнинг тақдимотлари, «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар тарғиботига бағишланган нашрлар намойиши ҳамда таниқли адиб ва шоирлар билан учрашувлар, совринли викториналар, санъат усталарининг концертлари бўлиб ўтади.

Байрам тадбирларига кириш эркин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!