Петр Чех "Олтин қўлқоп" соҳиби бўлди

11:03, 18 май

Лондоннинг "Арсенал" клуби дарвозабони Петр Чех АПЛнинг жорий мавсумида 16 та "қуруқ" ўйин ўтказиб, энг кам гол ўтказган дарвозабонларга бериладиган "Олтин қўлқоп" мукофотини қўлга киритди.  

"МЮ" дарвозабони Давид Де Хеа ҳам мазкур совринга даъвогарлик қилганди. Бироқ, сўнгги турда "Борнмут"га қарши (3:1) учрашувнинг сўнгги дақиқасида Крис Смоллинг автогол муаллифи бўлди ва исапниялик посбоннинг "қуруқ" серияли ўйинлари сони 15 талигича қолиб кетди. 

Чехиялик дарвозабон фаолиятида тўртинчи "Олтин қўлқоп" совринига эга бўлди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!