ЎзМУга янги ректор тайинланди

11:42, 18 май

Абдураҳим Абдушукуров Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда университет расмий сайти хабар бермоқда

Абдураҳим Абдушукуров 1959 йилда туғилган. 1981 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)ни тамомлаган. Абдураҳим Абдушукуров 2016 йил 5 январь ЎзМУ Механика-математика факультети декани лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, 11 май куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Миллий университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорни имзолади.

Қарорда ЎзМУнинг янгиланган ташкилий тузилмаси тасдиқланди. Унга кўра, ОТМда жами 10 та факультет: геология ва география, физика, биология, кимё, математика, хорижий филология, тарих, иқтисодиёт, ижтимоий фанлар ва журналистика факультетлари фаолият кўрсатади.

Ўзбек филологияси факультети ва бошқа тузилмалар базасида эса янги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ташкил этилaди.

ЎзМУнинг собиқ ректори Шуҳрат Сирожиддинов мазкур янги университетга ректор этиб тайинланди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!