Француз ошпази Канн кинофестивалига келган америкаликларнинг талабларидан шикоят қилди

14:04, 18 май

Клер Гуни исмли француз миллатига мансуб ошпаз аёл Канн кинофестивалига келган америкалик актёр ва актрисаларнинг овқат борасидаги дидларидан шикоят қилди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Ошпаз аёл Круазет хиёбонидаги La Meissouniere ресторанида ишлайди. 

Гунининг айтишича, америкалик мижозлари ундан “ғалати” таом тайёрлаб беришни талаб қилишади. Улар ҳар доим: “Мен буни емайман, мен уни емайман” дейишади. 

“Бизнинг Францияда ҳеч икм бундай тарзда парҳез қилмайди. Масалан, бир аёл мендан таркибида умуман ёғ бўлмаган, шу билан бирга ундаги сабзавотлар термик қайта ишланмаган таом тайёрлаб беришимни сўради”,—дейди Гуни.

Клер шунингдек, америкаликлар қаҳва билан боғлиқ ҳамма ичимликларга ҳам жуда инжиқ эканликларини айтиб ўтди. Америкаликлар ундан соя сутида тайёрланган икки ҳиссали қаҳва олиб келишини сўраган. “Мен уларга Starbucks`манми?” дейди аёл.

Маълумот учун, Канн кинофестивали 11 май куни бошланди. У 11 кун давом этади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!