Канн кинофестивалидаги можаролар: Вуди Аллен қочиб кетди, Кристен Стюарт ҳақорат остида қолди

14:09, 18 май

Айни кунларда Францияда ўтказилаётган нуфузли Канн кинофестивалида жанжал бўлди.

Афсонавий режиссёр Вуди Аллен ўзи суратга олган фильм намойишидан кейин қочиб кетишга мажбур бўлди. Томошабинлар Кристен Стюартнинг “Зулмат остонасидаги муҳаббат” фильми қаҳрамонлари иштирокида олинган фильми устидан очиқдан-очиқ масхара қилишди, дея хабар берди “Vesti.ru” нашри. 

Каннда 69 маротаба ўтказилаётган кинофестиваль томошабинлари Кристен Стюартнинг “Махсус харидор” фильмини совуқ кутиб олишди. Фильм Парижда яшовчи, машҳур юлдузларга костюмерлик қилувчи, ноёб қобилиятга эга америкалик аёл ҳақида. Стюарт билан “Зильс-Мария” фильми устида ҳамкорликда иш олиб борган режиссёр Оливье Ассайасанинг фильми намойиш қилинаётганда залдан очиқдан-очиқ таҳқирлар эшитилди. Аксарият танқидчилар норози оҳангда фикр билдиришди. 

Стюарт бундай совуқ муомаладан тушкунликка тушди, аммо фильмнинг Канн кинофестивалида бундай кутиб олиниши, фильмнинг муваффақиятсиз чиққанидан дарак бермайди. Илгарилари Мартин Скорсезенинг “Таксичи” (1976), Дэвид Линчнинг “Ёввойи юраклар” ва Мэттью Макконахи бош ролни ижро этган “Беҳисоб дарахтлар” фильми ҳам худди шундай кутиб олинган эди. 

Вуди Алленнинг "Cafe Society" номли янги фильми ҳам мунаққидлар ва журналистлар танқиди остида қолди. Бунга биринчидан, Вуди Аллен ўзининг фильми намойиш этилгандан кейин кетиб қолгани, иккинчидан эса ўғли томонидан невараси Диланга зўрлик ишлатгани тўғрисидаги айб сабаб бўлди.

Аллен илгари ўз қизини зўрлашда айбланган эди, аммо унинг бу айби исбот топмади. Режиссёр матбуот анжуманида ўзи ҳақидаги бу гапларни “ўтакетган бемаънилик” деб атади. Канн фестивалидан ҳафсаласи пир бўлганлигини, ҳатто ўзининг фильми ҳақидаги тақризларни ўқимасликка онт ичганлигини айтиб ўтди. Бу кинофестиваль тарихидаги илк жанжал эмас. Француз актёри Жерар Депардье ҳам кинофестиваль қатнашчиларининг қизил йўлакчадан очиқ-сочиқ кийимда ўтганлигидан норози бўлиб, уларни қоралаган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!