Денис Чериешев жарроҳ столидан омон чиқди

14:35, 18 май

"Валенсия" сафида ижара асосида ҳаракат қилаётган "Реал" хавбеки Денис Чериешев жарроҳлик амалиётини ўтказди. 

Бир неча кун муқаддам футболчининг чап оёқ сонида тендинит пайдо бўлган маълум бўлганди. 

"Барчаси яхши ўтди. Ҳозир тикланиш ҳақида ўйлаяпман. Мени қўллаб-қувватлаган барчага катта раҳмат. Доктор Оравага алоҳида миннатдорчилик билдираман, - деди Черишев. 

Футболчининг тикланиши учун камида тўрт ой керак бўлади. У Францияда бўлиб ўтадиган Евро-2016 турнирини ўтказиб юбориши аввалроқ маълум бўлганди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!