Ўзбекистонда ҳафта охирида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилади

15:15, 18 май

20-23 майдан бошлаб республика бўйлаб ҳаво ҳарорати кўтарилади.

Метеорологларнинг маълум қилишича, ҳаво ўртача 35 даражагача исийди. Ўзбекистоннинг жануби - Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат 38 даражагача кўтарилиши кутилмоқда, дея хабар беради Uz24.

Ҳаво бироз ўзгариб турса-да, республика бўйлаб ёғингарчиликлар кузатилмайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!