АҚШликлар ноёб ҳодисанинг гувоҳи бўлишди

15:40, 18 май

АҚШ Шимоли-шарқидаги Мэн штатига метеорит тушиб, портлади. Айрим гувоҳлар бўлиб ўтган ҳодисани мобил телефон камераларига суратга олишди

Маҳаллий обсерваториядан маълум қилишларича, тошнинг катталиги бир неча ўн сантиметрдан катта эмас, унинг бўлаклари атмосферада ёниб кетиши мумкин бўлган. 

Минераллар музейида вазни бир килодан кам бўлмаган метеорит бўлаги учун 20 минг доллар тўлашга тайёр эканликларини маълум қилишди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!