Британияда “арвоҳ” кўринишидаги орангутан одамларга томоша кўрсатди

16:50, 18 май

Буюк Британиядаги Туайкросс ҳайвонот боғида ажойиб ҳодиса рўй берди, деб хабар беради “Gazeta.ru”.

Ҳайвонот боғидаги орангутанлардан бири йиғилганларга ўзига хос томоша кўрсатди. Устига оқ чойшаб ёпиниб олган маймунча худди арвоҳларга ўхшаб қолди. 

“Канатда у ёқдан бу ёққа юраётган орангутан тез-тез ёпинчиғини тўғирлаб турган. Бу эса йиғилганларга завқ бағишлаган”, дейилади хабарда.

Орангутан иштирокидаги видеоролик интернетда хит бўлди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!