“Ислом давлати” Францияга ҳужумлар тайёрлаётгани маълум бўлди

11:56, 19 май

Франция ИИВ ички хавфсизлик бош бошқармаси “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи жангарилари томонидан Франция ҳудудига янги ҳужумлар тайёрлаётганини маълум қилди. Бу ҳақда AFP хабар беради.

“Биз ИД маҳаллий жангчиларни жалб қилган ҳолда янги ҳужумлар тайёрлаётганини биламиз, Франция нишон остида", - дейди француз контрразведкаси раҳбари Патрик Кальвар.

Унинг айтишича, бугун Франция ИД ва Ал-Қоида энг кўп хавф солаётган мамлакатлар қаторида.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!