Silk Way авиакомпаниясининг ҳалокатга учраган самолётида ўзбек учувчиси бўлган

12:49, 19 май 2016

Афғонистонда Озарбайжоннинг Silk Way авиакомпаниясига қарашли Ан-12 юк самолёти ҳалокатга учради.

Дастлабки маълумотларга кўра, 7 нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлган. 1news.az маълум бўлишича, авиаҳалокатда 2 нафар украиналик омон қолган бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ижарага олинган самолёт интернационал экипаж томонидан бошқарилган бўлиб, унинг таркибида Ўзбекистон (капитан), уч нафар Украина ва беш нафар Озарбайжон фуқаролари бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!