Фарҳод: “Ширин дўстим, лекин уни бошқалардан қизғанаман”

13:11, 19 май

Бугунги кунда ўзбек эстрадасида фаол ижод қилаётган дуэтлардан бири Фарҳод ва Ширин  ўзларининг бир-бирига муносабатлари ҳақида гапирди. 

“Ҳордиқ” газетаси мухбири дуэтнинг сўнгги суратлари атрофида пайдо бўлган миш-мишлар, хусусан уларнинг “Love story” учун фотосессия ўтказгани ҳақидаги саволига Ширин қуйидагича жавоб берди: 

“ Биз фақат дўстмиз. Фотографнинг ғоялари билан шундай фотосессия қилдик”. 

“Бир-бирингизни рашк қиласизми?” деган саволга эса уларнинг жавоби қуйидагича бўлди:

Ширин:

—Йўқ, лекин у мени қизғанади.

Фарҳод:

—Ширин дўстим бўлишига қарамасдан, уни рашк қиламан. У билан турмуш қуришни эса ўйлаб кўрганимча йўқ.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!