Булунғурлик 8 ёшли Исфандиёр Маҳмудов Испаниядаги халқаро танловда ғолиб бўлди

15:17, 19 май

Ёш мусиқачиларнинг Испанияда бўлиб ўтган Sea Sun Festival халқаро танловида булунғурлик 8 ёшли Исфандиёр Маҳмудов биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда “Зарафшон” газетаси хабар бермоқда.

– Фестивалда дунёнинг 13 мамлакатидан 300 нафарга яқин ёш мусиқачилар ўз маҳоратларини намойиш этди, – дейди Булунғур туманидаги 9-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби директори Шербек Ёрматов. – Энг ёш иштирокчи сифатида Исфандиёр қўлга киритган ушбу ютуқ нафақат биз, балки у таҳсил олаётган 23-умумтаълим мактаби жамоаси, ота-онаси, тенгдошлари кўнглига фахр-ифтихор туйғуларини сингдирди.

Исфандиёрнинг гитарада ижро қилган – дунёнинг машҳур композиторлари томонидан басталанган «Вальс», «Блюз» мусиқий асарлари томошабинлар олқишига, жаҳон мусиқа санъати намояндалари эътирофига сазовор бўлди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!