Тошкентда кўп қаватли уй олдига ташлаб кетилган боланинг ота-онаси топилди

15:27, 19 май

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги кўп қаватли уйлардан бирининг подъездига ташлаб кетилган боланинг ота-онаси топилди. Бу ҳақда Facebook’даги «Потребитель.уз» гуруҳида маълум қилинди. 

“Ҳурматли ва меҳридарё гуруҳимиз аъзолари! Шукрки, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари йўқолиб қолган боланинг ота-онасини топишди. Уларга чуқур таъзим ва миннатдорчилик билдирамиз! Боланинг йўқолиши сабаблари ва ота-онасининг қандай топилганини батафсил билмайман, энг асосийси ҳаммаси яхшилик билан тугади. Болакай ҳозир ота-онасининг бағрида!”,—деб ёзди боланинг ота-онаси топилганини маълум қилган интернет фойдаланувчиси. 

Маълумотларга кўра, бола топиб олинган пайтда унинг ёнида Мустафо деб исми ёзилган қоғоз бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!