Миср авиацияcи А320 ҳалокатини тасдиқлашди: экспертлар буни теракт деб аташмоқда

15:48, 19 май

Миср фуқаро авиацияси Вазирлиги EgyptAir авиакомпаниясига қарашли лайнернинг ҳалокатга учраганини маълум қилди. Париждан Қоҳирага йўл олган лайнер радар экранларидан Миср соҳилларидан 280 километр узоқда йўқолган.

Самолётда 12 та давлатнинг фуқаролари бўлган. Рўйҳатда 15 нафар француз, 30 мисрлик, британиялик, бельгиялик, икки нафар ироқлик, Қувайт, Саудия Арабистон, Судан, Чада, Португалия, Алжир, Канада фуқаролари бўлган. Лайнерда бўлган йўловчилар сони 56 нафарни экипаж аъзолари эса 10 кишини ташкил қилган.

Айни дамда Ўрта ер денгизида лайнер қидирилмоқда.

Миср авиация вазирлигидаги манбаларнинг хабар беришича, йўқолган самолёт Ўрта ер денгизига қулашдан олдин бўлакларга бўлинган.

Франция ҳукумати ҳалокатнинг ҳеч қайси талқинини инкор этишмаяпти.

Авиация экспертларининг фикрларича, самолёт бортида теракт содир этилган бўлиши мумкин. Сабаби самолёт йўқолишдан олдин ҳалокат ҳақида ҳеч қандай сигнал бермаган. Экспертлар шу сабабли бу бир онда содир этилган теракт эканлиги тўғрисидаги талқинни илгари суришмоқда.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!