Май-июнь ойида Марс Ерга жуда яқин келади

17:06, 19 май

Шу ҳафтада Ер сайёраси аҳолиси жануби-ғарбда ёрқин сариқ "юлдуз"ни кўришади. Бу Марс бўлади, у 10 йилдан буён биринчи марта 76 миллион километр масофада бизнинг сайёрамизга яқинлашади, дея хабар беради Sky & Telescope журнали.

"Шунчаки қоронғу тушганда жануби-ғарбга қаранг ва сиз Марсни кўришингиз мумкин бўлади. Марс ҳозир бошқа пайтлардан кўра даҳшатли даражада катта кўринади", — дейди астроном Алан Макроберт.

Унинг сўзларига кўра, Марс ва сайёрамизнинг учрашуви узоқ давом этади – қизил сайёра Ерга 12 июнга қадар жуда яқин бўлади. Марснинг Ерга энг яқин келиш санаси 30 майга тўғри келади, шунда сайёралар ўртасидаги масофа 47,2 миллион километрни ташкил қилади.

Олимларнинг айтишича, бу Марс ва Ернинг 2003 йил август ойидан бери энг яқин келганидир, у вақтда сайёраларнинг бир-бирига яқин келиш масофаси 55,7 миллион километрни ташкил қилган.

Марснинг Ерга яқинлашиши олимларга қизил сайёра ҳақида кўпроқ маълумот олиш имконини беради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!