Лола болалар кунига ажойиб туҳфа ҳозирлади(Фото)

09:56, 20 май

Хонанда Лола 1-июнь—Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан жажжи мухлисларига ажойиб совға тайёрлади. У ўзининг Instagram`даги саҳифасида “Эркатой” қўшиғига клип суратга олиш ишлари якунлангани ва тез кунда энг кичик мухлислари янги ижод намунасидан баҳраманд бўлишлари мумкинлиги ҳақида ёзиб қолдирди. 

Лола мазкур клипни суратга олиш учун болалар ўртасида кастинг эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик. Маълумотларга кўра, кастингга 5000 дан ортиқ фотосуратлар келиб тушган. 3000 нафардан ортиқ болалар эса кастингда иштирок этган. Улардан 200 нафари клипда суратга тушиш учун саралаб олинган. 

Клипни режиссёрлар Наримон Султонхўжаев ва Санжар Маткаримов суратга олган. “Эркатой” клипи тез кунда тақдим этилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!