EgyptAir самолётининг бўлаклари Карпатос оролида топилганлигини хабар берилди

10:32, 20 май

Миср фуқаро авиацияси Вазирлиги мамлакат ТИВ расмий хат олди. Унда айтилишича, Париждан Қоҳирага йўл олган EgyptAir самолёти бўлаклари Грециянинг Карпатос ороли ҳудудларидан топилган. Бу ҳақда EgyptAir сайтида маълум қилинди.

Йўловчи ва экипаж аъзоларининг оилаларига бу хабар етказилган. Бўлакларни Миср ва Греция масъул органлари қидиришда давом этмоқда.

EgyptAir самолёти радар экранларидан 19 май куни йўқолган. Унинг бортида 12 мамлакат фуқароси бўлган: 56 йўловчи, уч нафар хавфсизлик хизмати ходими ва етти нафар экипаж аъзоси. 

Греция мудофаа вазири Панос Камменос лайнер йўқолишдан олдин ғалати манёврлар амалга оширганини маълум қилган.

Самолётни излашда Греция, Франция, Буюк Британия, Кипр, Италия ва Миср мутахассислари ҳамда ҳарбийлари иштирок этишмоқда.

Миср Президенти Абдель Фаттах ас-Сиси фуқаро авиацияси вазирлиги, армия қидирув-қутқарув маркази, ҳарбий ҳаво кучларига бўлакларни қидиришда зарурий чоралар кўришни, шунингдек тергов қўмитасига зудлик билан лайнер йўқолиши сабабларини ўрганишни буюрган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!