Ўзбекистон дунё бўйича чойни севувчи мамлакатлар орасида етакчи бўлди

10:37, 20 май

Бу ҳақда Independent нашри Euromonitor International тадқиқотлари натижаларига  асосланган ҳолда маълумот берди, деб хабар берди  “Uz24.uz.” нашри.

“Чой ёки қаҳва? Қайси мамлакатда бу ичимликлар кўпроқ ичилади?” деган мавзуда ўтказилган тадқиқотлар натижасида Ўзбекистоннинг 99,6 % аҳолиси қаҳвадан кўра чойни маъқул кўришларини билдиришган. Чойни севувчи мамлакатлар ўнталигига Ўзбекистондан ташқари Кения,  Озарбайжон, Покистан, Хитой ва  Қозоғистон киритилган. Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари ушбу тадқиқотга киритилмаган. 

Бундан ташқари Россиянинг 77,5 % аҳолиси чойни, 22,5 % қаҳвани, Украинада эса 67,6 % аҳоли асосан чойни, қолгани эса қаҳвани севиб истеъмол қилишларини билдиришган.

Қаҳвани севувчи мамлакатлар рўхатида Гватемали давлати етакчилик қилмоқда. Мамлакатнинг 99,6 % аҳолиси асосан қаҳва ичишларини билдиришган. Қаҳвани севувчи мамлакатлар бешталигига Доминикан Республикаси, Бразилия, Эквадор ва Коста-Рика давлатлари киритилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!