Футзал. Ўзбекистон ЖЧ-2016 да гуруҳ босқичида Колумбия, Португалия ва Панама билан ўйнайди

10:53, 20 май

Бугун Тошкент вақти билан тонгги 04:00 да Колбумбияда ўтказиладиган футзал бўйича жаҳон чемпионати (10 сентябрь – 1 октябрь) беллашувларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг "А" гуруҳидан жой олди. Табиийки, "А" гуруҳида биринчи рақамли рақиб бу мезбон терма жамоа – Колумбия бўлади. Шунингдек, гуруҳдан Панама ҳамда Португалия терма жамоалари ҳам ўрин эгаллаган. 

Қуйида терма жамоамизнинг ўйинлар тақвими билан танишасиз: 

1-тур. 10.09.2016 
Ўзбекистон – Панама (Кали) 

2-тур. 13.09.2016 
Колумбия – Ўзбекистон (Кали) 

3-тур. 16.09.2016 
Португалия – Ўзбекистон (Медельин) 

"A" гуруҳи: Колумбия, Португалия, Ўзбекистон, Панама

"B" гуруҳи: Таиланд, Россия, Куба, Миср

"C" гуруҳи: Парагвай, Италия, Вьетнам, Гватемала

"D" гуруҳи: Украина, Бразилия, Мозамбик, Австралия

"E" гуруҳи: Аргентина, Қозоғистон, Саломон Ороллари, Коста-Рика

"F" гуруҳи: Эрон, Испания, Марокаш, Озарбайжон
Жамоалар 6 гуруҳда ғолиблик учун курашга киришишади. Ҳар бир гуруҳдан биринчи ва иккинчи ўрин эгалари, шунингдек энг яхши натижа қайд этган 4та учинчи ўрин соҳиблари  нимчорак финалга йўл олади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!