“Атлетико” ёш иқтидор эгаси билан шартномани узайтирди

11:26, 20 май

“Атлетико Мадри” клуби раҳбарияти ярим ҳимоячи Сауль Нигез билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда Sports.ru нашри маълум қилмоқда

"Матрасчилар" 21 ёшли ярим ҳимоячи билан шартномасини 2020/21 йилги мавсумнинг охирига қадар узайтирди.

Жорий мавсумда Сауль Ла Лиганинг 31  ўйинида майдонга тушиб, тўртта гол киритди ва иккита голли узатмага муаллифлик қилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!