Райҳоннинг Instagram`даги сурати мухлислар танқидига учради(Фото)

14:25, 20 май

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон ўзининг Instagram`даги саҳифасига жойлаштирган навбатдаги сурати интернет фойдаланувчилари томонидан кенг муҳокама қилинмоқда. Мазкур суратни деб ҳатто хонанданинг мухлислари бир-бирлари билан уришиб кетишди.  

Суратга Райҳон спорт машғулотлари пайтида тушгани кўриниб турибди. Унинг эгнидаги қора рангли енгсиз футболка аксарият интернет фойдаланувчиларга ўта “очиқ-сочиқ” туюлди. 

“Устингизга нарса ташлаб олинг”, “Жудаям ‘очилиб’ кетибсиз” қабилидаги изоҳларни хонанда жавобсиз қолдирди.

Райҳоннинг ашаддий мухлислари эса бундай салбий фикрлардан севимли хонандасини ҳимоя қилиш билан овора. Фикрлар қарама-қаршилиги интернет фойдаланувчиларини икки гуруҳга ажратиб юборди. Кимдир хонанданинг кийимини танқид қилса, яна бир гуруҳ фойдаланувчилар унинг кийимида танқидларга сабаб бўладиган жиҳатларни кўрмаётганини билдирган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!