Жонли эфирда бошловчи ўргимчакни кўриб қичқириб юборди(Видео)

14:42, 20 май

АҚШнинг маҳаллий СВS телеканали томошабинлари оддий об-ҳаво маълумотлари ҳақидаги кўрсатувдан шунчалик кучли, ижобий қувват олишларини хаёлларига ҳам келтиришмаган эди, деб хабар берди “Вести” нашри. 

Об-ҳаво маълумотларини ўқийдиган бошловчи Брайан Хьюз Ғарбий Виржинияда ёғилиши кутилаётган ёмғир ҳақида маълумот бераётганда, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган воқеа рўй берди. 

Ўргимчак камерага осилиб тургандан, катта кўриниб, плазмадан бутун студияга сигнал тарқалган. Брайан Хьюз ўргимчаклардан ўлгудай қўрққани боис, даҳшатдан қичқириб юборган. Бир неча сониялик узилишдан кейин телебошловчи ўзининг қилиғидан кулиш учун зўрға куч топган. Аммо ана шу бир неча сониялик кулгили воқеа кўрсатув рейтингининг ошишига сабаб бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!