2016 йилда Ўзбекистонда 129 та ижтимоий дорихона ташкил этилади

15:30, 20 май

Миллий матбуот марказида «Dori-Darmon» акциядорлик компанияси журналистлар ва соҳа мутахассислари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбирда жорий йил якунигача республикамиз ҳудудларининг 129 та туманларида «Дори-дармон» АК тизимидаги жамият дорихоналари қошида ижтимоий дорихоналарни ташкил этиш режалаштирилгани таъкидланди.

Шундан 58 таси Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги арафасида ишга туширилади.

Ижтимоий дорихонанинг асосий вазифаси маҳаллий аҳолига туманлардаги аҳолига дориларни сифатли ва ҳамёнбоп, хусусий дорихоналардан анча паст нархларда тақдим этишдан иборат бўлади. 

Кейинчалик ушбу дорихоналарни республиканинг 157 та туманининг барчасида ташкил этиш режага киритилган.

Ҳозирда компания томонидан ташкил этилган ижтимоий дорихоналар 770 та қишлоқ врачлик пунктларида мавжуд.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!