Хитойликлар инглиз клубини сотиб олди

16:02, 20 май

Англиянинг "Астон Вилла" жамоасининг матбуот-хизмати клуб эгалари ўзгарганини эълон қилди.

2006 йили бирмингемлик клубни сотиб олган америкалик ишбилармон Рэнди Лернер 62,2 миллион фунт эвазига "Астон Вилла"ни Хитойнинг Recon Group компаниясига сотиб юборди.

Келишув қиймати 60 миллион фунтни ташкил қилгани хабар қилинмоқда. Хитойнинг Recon Group холдинги хитойлик тадбиркор Тони Сяга тегишли.

Маълумот учун, "Астон Вилла" якунланган мавсумда ўз тарихида илк бор Англия Премьер-лигасини тарк этиб, қуйи дивизион – Чемпионлигига  тушиб кетди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!