iPhone 6 энг арзон ва энг қиммат сотилаётган мамлакатлар санаб ўтилди

16:36, 20 май

Бутун дунёда сотилаётган маҳсулотлар нархини таҳлил қилувчи Deutsche Bank ўзининг навбатдаги ҳисоботини чоп этди. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда. 

Мазкур ҳисоботда iPhone 6 смартфони қайси мамлакатда қанчага сотилаётгани ҳақидаги маълумотлар ҳам ўрин олди. Шунга кўра, iPhone 6 смартфонининг энг қиммат нархи Бразилияда қайд этилди. Маълум бўлишича Бразилияда iPhone 6`нинг нархи 931 долларни ташкил этади. Бу эса смартфоннинг АҚШдаги нархидан 1,5 баравар қиммат дегани.

Ўтган йили iPhone 6 Бразилия миллий валютасининг долларга нисбатан арзонроқлиги ҳисобига 1254 доллардан сотилган эди. iPhone 6 сотиб олиш учун қиммат мамлакатлар қаторида Индонезия иккинчи ўринни забт этди. Бу ерда смартфоннинг нархи 865 доллар. Швеция(796), Ҳиндистон(786) ва Италия(766) каби мамлакатлардан ҳам iPhone 6 сотиб олиш тавсия этилмайди. 

iPhone 6 смартфонини АҚШда энг арзон нархда сотиб олиш мумкин. Мазкур мамлакатда iPhone 6`нинг нархи—596 доллар. Шунингдек Гонгконг(604 доллар) ва Япония(637 доллар)да ҳам iPhone 6 смартфонини нисбатан арзонроқ нархларда сотиб олиш мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!